Ўрта чирчиқлик фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган - суд-тиббий экспертиза хулосаси

Тошкент вилоятида эмлангандан сўнг вафот этган фуқаро ўлимига вакцина сабаб эмаслиги аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёлнинг фарзанди тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни назоратга олганлиги, ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилгани ҳақида хабар берганди.
Мазкур ўлим ҳолати юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертиза тайинланди. Ушбу суд-тиббий экспертиза натижалари эълон қилинди.
ССВ Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи онахоннинг мурожаатини назоратга олди
“1983 йил 18 июнда туғилган марҳум С.Қ. шу йилнинг 10 августида соат 11:00 ларда “Туябўғиз” оилавий шифокорлик пунктида, оилавий шифокор кўригидан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмагач, вакцинатор ҳамшира томонидан эмланган. Вакцина олгандан кейин 20 дақиқа давомида оилавий шифокор кузатувида бўлган ва акс таъсирлар кузатилмагач, уйига рухсат берилган”, - дейди Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори, вазирлик бош суд-тиббий эксперти А. Искандаров. — Экспертизада марҳум С.Қ.нинг танасида жароҳат излари аниқланмади.
“Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, марҳум С.Қ.нинг жорий йил 13 август, яъни у эмланганидан 3 кун ўтиб юз берган ўлими эмлашдан сўнг унинг соғлиғида содир бўлган ўзгариш ва шифокорлар томонидан тавсия этилган препаратлар билан боғлиқ эмаслиги аниқланди.
Ўзбек-хитой вакцинасининг яна 3 млн дозаси олиб келинди
Ваҳоланки, эмлашга энг асосий монъеликлардан бири ҳисобланган анафилактик шок ҳолати ва бошқа салбий таъсирлар вакцина қилингандан кейин 30 дақиқа ичидагина рўй бериши мумкин.” – дейилган ССВ хабарида.
Шу билан бирга, кимёвий моддалар билан заҳарланиш клиник белгилари ҳам кузатилмаган.
Суд-тиббий экспертизанинг якуний хулосасига кўра, марҳум ҳаётлигида ўткир зотилжам, бош мия ва миячанинг менигоэнцефалити, эпимиокардит касалликлари билан оғриган бўлиб, бу хасталиклар унинг ўлими билан тўғридан тўғри боғлиқликка эга экани аниқланди.