Россия ФВВ раҳбари Евгений Зиничев ўқув машғулот пайтида фожиали тарзда ҳалок бўлди

РФ фавқулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев ўқув машғулотда одамни қутқариш вақтида фожиали тарзда ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. РФ фавқулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев ўқув машғулотда одамни қутқариш вақтида фожиали тарзда ҳалок бўлди.
Евгений Зиничев билан бирга оператор ҳам ҳалок бўлди. RT бош муҳаррири Маргарита Симонян ёзишича, оператор сирпаниб, жарликдан тушиб кетди, Зиничев эса унинг орқасидан сувга сакради, аммо у тош устига йиқилиб, ҳалок бўлди.
"Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Евгений Зиничев Арктика зонасини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича идоралараро машғулотларга қатнашганида, хизмат вазифасини бажариш чоғида фожиали тарзда вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилади", - дейилган ФВВ хабарида.
Зиничев 1966 йил 18 августда Ленинградда туғилган. Санкт-Петербург бизнес ва ҳуқуқ институтининг иқтисодиёт факултети ва молия ва кредит факультетини тамомлаган. 2013 йилда у Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясида профессионал қайта тайёргарликдан ўтди.
1984-1986 йилларда СССР Қуролли Кучларида Шимолий флотда хизмат қилган. 1987-2015 йилларда давлат хавфсизлик органларида ишлаган.