ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. “Ўзавиация” агентлиги “Qatar Airways” авиакомпанияси Ўзбекистон мунтазам авиақатновларини амалга ошириш учун рухсатнома берди.
Бу рухсатнома Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида 7 сентябрь куни берилган
Мунтазам парвозлар Доҳа-Тошкент-Доҳа йўналишида амалга оширилади.
Авиакомпания парвозларни Airbus 320, Airbus 321, Airbus 350, Boing 777 ва Boing 787 ҳаво кемаларида амалга оширади.