ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 12,2 мингта енгил автомобиль импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5983 тага кам. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қиймати 258,3 млн долларга тенг бу автомобиллар 21 та хорижий давлатлардан олиб келинган.
Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида Ўзбекистонга енгил автомобиллар энг кўп Хитой (3751), Корея (3187), Россия (2589), Қозоғистон (1330), Польша (386), Литва (312), Таиланд (250), АҚШ (238), Германия (70) ва Япониядан (56 ) импорт қилинган.