ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ўзбекистон: Сайлов – 2021” мавзусидаги сўровларнинг учинчи босқичини ўтказди.
Телефон орқали ўтказилган сўровлар мониторинги ўзбекистонликларнинг электорал маданияти юқорилигидан ва мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига фаол қизиқиш билдираётганидан далолат бермоқда.
Респондентлар мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига оид янгиликлар ва воқеа-ҳодисаларни доимо (45,5%) ва вақти-вақти билан (36,3%) кузатиб боришади.
Ўтказилган сўровнома аҳолининг бўлажак сайловларда иштирок этиш истаги юқори даражада (88%) эканини кўрсатди.