Москвада куз ойида биринчи ҳайдовчисиз такси иш бошлайди

Ҳайдовчисиз такси шаҳардаги “Ясенево”, “Новоясеневская” ва “Битцевский парк” бекатлари атрофида ишлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. 2021 йил кузида “Яндекс” Москвада ҳайдовчисиз таксини синовдан ўтказишни йўлга қўяди. Бу ҳақда РИА Новости компания матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Беспилотные автомобили "Яндекса"
Ҳайдовчисиз такси шаҳардаги “Ясенево”, “Новоясеневская” ва “Битцевский парк” бекатлари атрофида ишлайди. Йўловчилар ҳайдовчисиз таксини “Яндекс Go” иловаси орқали чақиришлари мумкин. Бу таксида улар метрога, савдо марказига ёки спорт залларига боришлари мумкин.
Таъкидланишича, вақт ўтиши билан бундай машиналар сони ва улар манзилга элтиб қўядиган жойлар кўпайтирилади.
“Яндекс” 2018 йил ёзида Қозоннинг Иннополис шаҳрида биринчи ҳайдовчисиз такси синовларини бошлаган эди. Уч йил ичида Иннополисдаги йўловчилар 20 мингдан зиёд сафар қилишди. “Яндекс”нинг ҳайдовчисиз таксилари Россия, АҚШ ва Исроилдаги йўлларда 14 миллион километрдан зиёд масофани босиб ўтган.