ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган 1-МДҲ ўйинларида бугунги кунгача баскетбол, бокс, белбоғли кураш, самбо, эркин ва юнон-рум кураши беллашувлари ўз ниҳоясига етди.
8-сентябрь ҳолатига кўра, умумжамоа ҳисобида Россия 105 та медаль билан биринчи, ўзбекистонлик спортчилар эса 59 та медаль билан иккинчи ўринда бормоқда. Кейинги ўринларни Озарбайжон, Қозоғистон ва Беларусь вакиллари банд этишган.
Бугун тай-бокс, бадминтон, милтиқдан ва стентдан ўқ отиш, спорт рақси бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонлик спортчилар бу йўналишларда ҳам медалларга даъвогарлик қилишмоқда. Шунингдек, бугун кун давомида футзал бўйича гуруҳ баҳслари ўтказилади. Қуръа натижаларига кўра, “А” гуруҳида Россия, Ўзбекистон, Молдова жамоалари, “Б” гуруҳида эса Беларусь, Озарбайжон, Қирғизистон жой олган.