Индонезиядаги қамоқхонада юз берган ёнғин 40 кишининг умрига зомин бўлди

Тангеранг шаҳридаги қамоқхона биноси ичидаги ёнғин 8 сентябрга ўтар кечаси бошланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Индонезиянинг Бантен вилояти Тангеранг шаҳридаги қамоқхонада юз берган ёнғин оқибатида камида 40 киши қурбон бўлди. Бу ҳақжа телеканал CNN Indonesia телеканали муассаса вакили сўзларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар ҳам бор ва улар касалхонага ётқизилган. Ҳозирча улар сони очиқланмаяпти
Булунғурда катта ёнғин рўй берди: 20та савдо дўконлари ёниб кулга айланди
Reuters агентлигининг хабар қилишича, қамоқхона биноси ичидаги ёнғин 8 сентябрга ўтар кечаси бошланган ва ҳозирда у бартараф этилган. Бино ичидаги шахслар эвакуация илинган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.