ТОШКЕНТ, 8 сент – Sputnik. Афғонистонда озиқ-овқат ва ҳаёт учун бошқа зарурий маҳсулотлар заҳиралари тугамоқда, деб хабар қилди БМТ гуманитар муаммоларни мувофиқлаштириш бошқармаси.
Хабарда айтилишига кўра, афғон халқига ёрдам бериш учун ҳозирданоқ 600 миллион доллар йиғиш зарурлигига ишора қилган.
"Озиқ-овқат ва бошқа ҳаётий зарур маҳсулотлар тез орада тугайди. Биз халқаро донорларни тез ва саховатли ёрдам кўрсатишга чақирамиз", — деди ташкилот вакили Йенс Лаерке.
Бироз олдин бир неча халқаро экспертлар Афғонистонда ўта жиддий озиқ-овқат танқислиги хавфи борлигини таъкидлаган эди. Бунга мамлакатдаги беқарорлик ва бу йилги ҳосилнинг камлиги сабаб сифатида кўрсатилган. Ушбу вазиятда мамлакат хорижий озиқ-овқат ёрдамига жуда боғлиқ эканилиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин БМТ "Толибон" ҳаракатига ва қўшни давлатларга Aфғонистон чегараларни ёпмаслик ҳақида мурожаат билан чиққан эди.