Сирдарёда бир қизни Россияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Фуқаро бу ишни Россиядаги таниши билан олдиндан тил бириктириб содир этмоқчи бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида бир қизни Россияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатаётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
ДХХнинг Сирдарё вилоят бошқармаси билан тезкор тадбир ўтказилган. Унда С.Ў. фуқаро Н.ни Россияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида ушланган. У қизга “Тошкент-Домодедово” йўналиши бўйича авиачипта харид қилган. С.Ў.нинг Россияда шериги ҳам бўлган. Улар бу ишни олдиндан тил бириктириб содир этишмоқчи бўлишган.
Тошкентда уч қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл қўлга олинди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.