ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Панжширдаги қаршилик кўрсатиш кучлари ушбу провинцияда “Толибон”га қарши курашни тўхтатгани йўқ, деб хабар қилди Афғонистон қаршилик фронти матбуот котиби Али Назарий Twitterда.
"Андараб ва Панжшер вилояти Ҳиндукушдаги ватандонлар шер ва бургутлар бугун уйимизни шу ҳафта келган ифлосликдан қаҳрамонлик билан тозаламоқда", - деди Назарий.
Август ойи бошида Толибон* жангарилари АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши фонида ҳукумат кучлари позицияларига ҳужум бошлашди ва 15 августда Кобулга киришди.
6 сентябр куни Толибон* назоратга олмаган вилоят - Панжшерни қўлга киритганини эълон қилди. Қаршилик кучлари бу маълумотни рад этишди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.