ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 27,5 миллионтани ташкил этмоқда. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, бу кўрчатгич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 14,3 фоизга ошган.
Аҳоли орасида мобил алоқадан фойдаланадиганлар сони 24 миллион 868,1 мингтани ташкил этмоқда. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга кўпроқ.
Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 тани ташкил этмоқда.