Марказий Осиё учун бўлажак педагогик хаб: Тошкентда Герцен университети филиали иш бошлади

Филиал учун биринчи ўқув йилида 405 талаба ўқишга қабул қилинган. Улар саккизта йўналиш бўйича мутахассис бўлиб етишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Анна Желиховская. А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг (РДПУ) Тошкент шаҳридаги филиали илк талабаларини қабул қилди. Бўлажак педагогларни ўқув йили бошланиши билан Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов, А.И.Герцен номидаги РДПУ ректори вазифасини бажарувчи Василий Рабош, РФ президенти администрацияси вакили Алексей Власов, РФ Таълим вазирлигининг вакли Андрей Эфремов ҳамда Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин табриклашди.
Почетные гости на открытии филиала РГПУ им. Герцена в Ташкенте
Герцен университетининг таълим даражаси ва сифати, илмий мактаблари ва олимларининг маҳорати халқаро эътирофга сазовор бўлган. Жорий йил июнида дунёнинг энг яхши университетлари QS World University Rankings (QS) йиллик рейтинги чоп қилинди, унга илк бор А.И.Герцен номидаги РДПУ киритилди.
Открытие филиала РГПУ им. Герцена в Ташкенте
Россия педагогика ОТМлари орасидаги умумий рейтингда РДПУ етаклигича қолмоқда.
"Ўзбекистонда Россия ОТМларининг 15 филиали фаолият юритмоқда, яна учта таълим муассасаларини очиш режалаштирилмоқда. Бунда республика президенти Шавкат Мирзиёевнинг хизматлари катта. Куни кеча у мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган нутқида Ўзбекистон келажаги олий маълумотли, келажакка ишонадиган ва кўрадиган мутахассисларни тайёрлашда эканини таъкидлади. Кўриб турибмизки, сўзлар амалда ижро этиляпти. Россия Федерацияси Ўзбекистон ҳукуматини ёш авлод саводли, ўқимишли ва атрофда нималар рўй бераётганини тушунувчи бўлиб ўсишида ҳамиша қўллаб-қувватлайди", - деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов.
Россиялик дипломатнинг сўзларига кўра, рус тили улкан маданиялар хазинасининг калитидир. Мальгинов икки халқни кўп нарса, хусусан, илмий соҳа, бирлаштириши таъкидлади. Ахир рус тили олға юриш, янги билим, кўникма ва компетенция олиш имкониятини беради. Бу РФ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожланишининг муҳим кўрсатгичидир. Олийгоҳлар очилиши бу муносабатларни янада мустаҳкамлайди.
“Яқин кунларда Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи кутилмоқда. Бунинг доирасида икки томонлама муносабатларнинг олға қараб ривожланишининг янги дастури белгилаб олинади. Шунингдек, бу олий таълимни ривожлантириш, рус тилини қўллаб-қувватлаш, мутахассислар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга тааллуқли бўлади”, - деди элчи.
А.И.Герцен номидаги РДПУ ректори вазифасини бажарувчи Василий Рабош мустақил давлатлар ҳудудида илмий-таълим майдонини яратиш мамлакатларнинг замоннинг қийин вазифаларини ҳал этишда ҳамжиҳатлик ва мувофиқлигини мустаҳкамлашга кўмаклашишини қайд этди.
“А.И.Герцен номидаги РДПУ Евроосиё ҳудудида хаб яратишда кўмаклашишга ва Ўзбекистон Республикаси учун педагогика кадрларини тайёрлашда ёрдам беришга тайёр. Бугун нодир мутахассисларни тайёрлашнинг пойдевори қўйилди”, - деди Рабош.
Шунингдек, у магистратура дастурларини келаси йил жорий этиш режалаштирилганини қўшимча қилди. Қолаверса, олий тоифали кадрларни тайёрлаш кўзда тутилган.
Филиалда талабалар саккизта йўналиш бўйича таълим олишади. Мактабгача таълим, инсон ва жамият психологияси ҳамда рус тилини чет тили сифатида ўқитиш назарияси ва методикаси шудар жумласидан.
Таълим берувчи ўқитувчилар асосий россиялик мутахассислар, бироқ миллий кадрлар ҳам бор.
“Мен А.И.Герцен номидаги РДПУ битурувчисиман. Мутахассислигим иқтисодиёт йўналиши бўйича ўқитувчи. Бу олийгоҳни аъло баҳолар билан битирдим ва ҳамиша ўқитувчи бўлишимни билардим. Мен у ерда аспирантурада ўқиётган пайтимда ишлашни бошладим. А.И.Герцен номидаги РДПУнинг Тошкентдаги филиалида ўқитувчи бўлиб ишлашни билиш ҳаяжонли эди, ахир биз шундай аҳамиятли ОТМни бошқа мамлакатдаги вакилларимиз. Таълимнинг иқтисодий асосларидан дарс бераман. Талабалардан биринчи навбатда билимга интилишни кутиб қоламан”, - дейди Герцен номидаги РДПУ ўқитувчиси Мария Пертая.
Открытие филиала РГПУ им. Герцена в Ташкенте
Филология фанлари номзоди, рус тили чет тили сифатида ва уни ўқитиш методикаси кафедраси доценти Екатерина Ардатова иккинчи марта Ўзбекистонга келмоқда. У 30 йилдан зиёд тажриба эга.
“Мен дунёнинг турли бурчакларидан бўлган турли одамлар, турли ёшдагилар билан ишладим. Бу тажриба Ўзбекистонда ҳам наф беришини жуда хоҳлардим. Методист сифатида мен жорий йил баҳорида “Зўр!” лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳрида бўлгандим. У ерда маҳаллий ўқитувчилардан тест олиб, шундай муаммони аниқладик: кекса педагоглар рус тилини озод билади ва жуда яхши натижалар кўрсатади. Бироқ ёшлар билан айрим муаммолар бор. Биз бу қийинчиликларни бартараф этиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Мен бу лойиҳага бўлган ижобий муносабатни кўрдим, шу боис ўқитувчи сифатида ишни бу ерда давом эттиришни хоҳладим”, - дейди педагог.
Екатерина Ардатованинг фикрича, рус тили Ўзбекистонда чет тили бўлиб бормоқда, шунинг учун ўқитишнинг янги методикаси лозим. Унинг кафедраси айнан шу устида иш олиб бормоқда.
Первые студенты филиала РПГУ им. Герцена в Ташкенте
2021-2022 йилги ўқув йилида 405 нафар талабани қабул қилиш учун квота ажратилган. Улардан 81 нафари давлат бюджети, 324 нафари эса пулли-контракт асосида ўқишга қабул қилинган.