Газ ва электрошокерлар: Кобулда толиблар аёлларни қандай қилиб “тинчлантирмоқда”

“Толибон”* ҳукумат тепасига келгач, аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилишларини айтишганди.
Sputnik
Бироқ амалда бунга амал қилинмаяпти. Бу Кобулда аёлларнинг норозилик намойишини келтириб чиқарди. Улар кўчаларга чиқиб, ҳуқуқларини ҳурмат ва риоя қилишни талаб қилишди.
Террорчилар эса митингга чиққан аёлларни кўздан ёш сиздирувчи газ ва электрошокерларни қўллаб, уларни тарқатиб борди. Шу тариқа уларнинг президент саройига киришларига имкон беришмади.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти