Афғонистон сюрпризлар келтиришда давом этмоқда – ташқи кучлар томонидан янги қарама-қаршилик марказига айлантиришга бўлган уринишларига қарамасдан Толибон* Панжшерни тезда эгаллаб олди. Лекин ҳозир гап бу ҳақида эмас, баким Ғарбнинг навбатдаги найранги – Афғонистон мавзусини Россия ва Хитойга қарши содда ва сурбетлик билан ишлатишга уриниш ҳақида кетмоқда.
Тўстатдан маълум бўлишича, 8 сентябрь куни Афғонистон мавзуси бўйича “Катта еттилик” учрашуви режалаштирилган экан. Учрашув онлайн кўринишда, ташқи ишлар вазирлари даражасида бўлиб ўтади. Учршувни америкалик давлат котиби Энтони Блинкен бошқаради.
Хўш, буни нимасига ҳайрон қолиш керак? Америка томонидан тайинланган ҳукумат инқирозга учрагани ва Ғарб қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан сўнг, Афғонистон бутун дунё эътибори қаратилган биринчи қатордаги мавзуга айланди. Уни “ғарбий клуб” форматида муҳокама қилиш, албатта мантиқан тўғридир. Устига устак икки ҳафта олдин “Катта еттилик” Афғонистонга бағишланган онлайн кўринишда фавқулодда саммит ҳам ўтказган эди. Ҳа майли муҳокама қилаверишсин. Афғонистон борасида Ғарбнинг қўлидан келадиган бошқа иш қолмади.
Лекин бу сафар, Ғарб Афғонистонга таъсир ўтказиши мумкин бўлган мамлкатларни ҳам таклиф қилган. Япони ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэгиайтишига кўра, муҳокамага 20дан ортиқ мамлакатлар дипломатлари йиғилишади.
“Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун “Катта еттилик” ташқи ишлар вазирлари даражасида муҳокама ўтказади, лекин у ерда Россия, Хитой ва бошқа давлат вакиллари ҳам иштирок этишади”, - деди Мотэги.
Япония вазири Россия ва Хитой делегациялари учун ушбу учрашувда иштирок этиш муҳим эканини қайд этди. Унинг фикрига кўра ушбу мамлакатлар “Афғонистонга маълум таъсир ўтказишлари мумкин”.
Лекин бу ерда бир нарса ғалати – Россия ва Хитойнинг ушбу учрашувда иштирокини уларнинг розилигисиз эълон қилиш – жаҳон дипломатиясида янгича услуб. Гап шундаки, Москва ҳам Пекин ҳам “Катта еттилик” мажлисида иштирок этишни режалаштиргани йўқ. Чунки у бегона клуб.
Россия иштирокидаги “Катта еттилик” формати 2014 йилда тамом бўлган. (Расман у Ғарб томонидан Қрим туфайли тўхтатилган эди) Хитой эса ушбу “сараланганлар” клубга ҳеч қачон кирмаган. Айрим Европа ва АҚШ раҳбарларининг айтишига қарамасдан, Россиянинг унга қайтиши тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақида Путин ва Лавров бир неча бор таъкидлаб ўтишган эди.
Шунинг учун ҳам ушбу баёнотларга Москва ҳайрон бўлди. Россия ТИВ расмий вакили қуйдаги баёнот билан чиқди:
“Ҳамкорлар тизимсиз ёндашувни намойиш қилишмоқда. Биз Берлин ва Паридан 2 кун олдин қандайдир учрашув ҳақида эшитган эдик, лекин “Еттилик” эмас. Ундан сўнг эса Токио томонидан “Еттилик” иштирокидаги учрашув ҳақида эълон қилинди. “Еттилик” учрашуви ҳақидаги хабарларда Россия гоҳ бор гоҳ йўқ. Ушбу вазият ҳамкорларимиз ўзларидан ва атрофдаги дунёдан нима хохлашини тушунунмаётганликларидан дарак беради”.
Муаммо Россия Ғарб билан Афғонистон масаласини муҳокама қилишни истамаслигида эмас, - балким ушбу муҳокама қандай форматда ўтказилишида. Гап қандайдир расмий протокол ҳақида ҳам эмас. Бизни, Ғарб клубига маслаҳат учун таклиф қилишгани маъқул келмайди. Бир ҳафта олдин Туркия вазири Мевлюд Чавушоглу ана шундай маслаҳатда иштирок этган эди, чунки Туркия НАТО аъзоси. Лекин Москва ва Пекинни бундай учрашувларга таклиф қилиш – нафақат фойдасиз, балким ҳақоратли ҳам.
Шу сабабли ҳам улар бу учрашувни бошқа нарсага ўхшатмоқчи бўлишди. Яъни Берлин ва Париждан Москвани Афғонистон борсида кўп томонли маслаҳатлар бўлиб ўтиши ҳақида огоҳлантиришди ва дастлабки розиликни олишди. Шундан сўнг эса учрашувнинг реал формати ҳақида Япония вазири очиқ эълон қилди.
Хўш энди нима бўлади? Вазият икки йўналишда ривожланиши мумкин - “Катта еттилик” ва бошқа давлатлар Россия ва Хитой иштирокисиз жамланади. Улар орасида Покистон, Туркис, Саудия Арабистони, Қатар ва Ҳиндистон бўлиши мумкин. Хўш унда Афғонистон мавзуси қайси нуқтаи назардан муҳокама қилинади?
Балким Жозеп Боррел айтгандай “ЕИ Россия ва Хитойга Афғонистонда вазиятни ўз қўлига олишга ва Қобулнинг спонсорига айланишига йўл қўймаслиги керак. Биз ҳаракат қилишимиз керак” қабилиди иш тутилар.
Лекин Боррель шунингдек “Европа Афғонистонга таъсир ўтказиш имконига эга бўлган муҳим ҳалқаро ҳамкорлар - билан ишлаши керак. Туркия, Хитой ва Россия Афғонистонда ўз таъсирини ошириш учун янги имкониятларни қўлга киритди. Эрон, Покистон ва Ҳиндистон ҳам ҳудудда кучли таъсирга эга” деган эди. Яъни америкаликлар кетганидан сўнг Европа Афғонистонда Ғарб манфаатларини ҳимоя қилмоқчи. Бунда у Афғонистон қўшнилари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи. Уларнинг бу истагини тушунса бўлади, яқинда босқинчи давлатлар орасида бўлган ЕИ у ерда мустақил ҳеч нарса қила олмайди, чунки Толибон* уларни ҳали узоқ вақтгача яқин ўтмишдаги тажовузкор сифатида қабул қилади.
Лекин Афғонистон муаммосини Россия ва Хитой иштирокисиз муҳокама қилиб, Ғарб Москва ва Пекинни барибир ўзига қарши қилиб қўяди. Муҳокаманинг асосий мавзуси ушбу икки давлатнинг Афғонистондаги таъсирини камайтиришга қаратилмаганига кўндириши осон бўлмайди. Бу эса Москва ва Пекинни “жиловлаб туриш” сиёсатининг яна бир кўринишидир холос. Бугунги кризисга эса уларнинг ўзи айбдор.
Шунинг учун ҳам глобал муҳокамани самарали ўтказишнинг энг яхши услуби – “Катта еттилик ва униг меҳмонлари” форматидан тўлиқ воз кечишдир. Бунга “Катта йигирматалик” шаклидаги анжуман кўпроқ мос келади. Италия бош вазири Марио Драги ҳам айнан шуни таклиф қилмоқда. Айни дамда керакли давлатлар билан ушбу учрашув борасида музокаралар ўтказилмоқда. Учршув 27 сентябрдан кейин, БМТ Бош Ассамблеяси тугаганидан сўнг ўтказилиши мумкин.
“Катта йигирматалик” кўп томонли маслаҳатлар учун идеал майдон дейиш мумкин. Чунки унинг таркибига нафақат “Катта Еттилик” балким Хитой, Россия, Ҳиндистон, Туркия ва Саудия Арабистони ҳам киради. Покистон, Эрон ва Қатарни қўшимча равишда таклиф қилиш мумкин. Эрон иштирокисиз Афғонистонни умуман муҳокама қилиб бўлмайди. “Катта Еттилик” мажлисига эса Эрон бормайди. (Вашингтон уни таклиф ҳам қилмайди).
Россия айнан “Катта йигирматалик” асосий халқаро формат экани ҳақида бир неча бор айтиб ўтганди. Афғонистон мавзуси эса – ушбу клубни янада кучайтириш учун жуда яхши сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб жаҳон иқтисоди муаммоларини муҳокама қилиш учун ташкил қилинган ушбу клуб, аллақачон дунёнинг энг муҳим саммитига айланган. “Катта йигирматаликнинг” навбатдаги саммити октябрь ойнинг охирида Римда бўлиб ўтиши керак. Шу сабабли фавқулодда саммит чақиришга ҳожат ҳам бўлмаса керак.
Саммит ўтказиш формати бўйича ҳозирча аниқлик киритилмади. Яъни унинг офлайн ёки онлайн кўринишда бўлиши номаълум. Дунё раҳбарлари мана икки йилдан буён юзма-юз кўришмаганини ҳисобга олганда, бундай учрашув барчага кераклигини тушуниш мумкин. Лекин Европада пандемиянинг янги тўлқини авж олган тақдирда учрашув яна видеоалоқа орқали ўтиши аниқ.
Жаҳон миқёсида, Ғарб ва Шарқ ўртасида маслаҳат ўтказишнинг яна бир шакли бор. Аниқроғи Ғарб ва Шарқ орасида музокаралар формати: Катта еттилик ва ШҲТнинг қўшма мажлиси. Дастлаб ТИВ раҳбарлари кейин эса давлат раҳбарлари даражасида ҳам ўтказиш мумкин. Ҳа, Шанхай ташкилоти айнан Афғонистон масаласи миллий хавфсизлик масаласи бўлган барча давлатларни бирлаштиради – Россия, Хитой, Покистон, Марказий Осиё давлатлари, Ҳиндистон. Эрон ҳам яқинда кузатувчи мақомидан доимий аъзога айланади.
Хуллас, ушбу ҳудудда фақат Афғонистон кузатувчи бўлиб қолмоқда холос. Бу ҳам унинг яқин вақтга қадар Америка оккупацияси остида бўлгани туфайли. Россия ва Хитой бировнинг вассалини ташкилотда кўришни истамаган эди.
Ҳа айтмоқчи, ШҲТнинг энг яқин саммити 10 кундан сўнг Душанбеда бўлиб ўтади. Шундай экан Шарқ ва Ғарб музокара ва маслаҳатлар олиб бориш учун катта имкониятга эга. Асосийси, уларни тайёрлаш ва ўтказишда Ғарб хўжайин ролига талабгор бўлмаса бас. Клубга ҳам казинога ҳам хўжайин керак эмас. Чунки бир томонлама ўйин ва атлантик дунё аллақачон тугаган ва протокол расмиятчиликлари дунёнинг асосий етакчи давлатларининг реал мақомини акс эттириши керак. Аллакимнинг ўзи ҳақидага фикрларини эмас