ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов мамлакатнинг Грузиядаги элчиси (қароргоҳи Баку шаҳрида) бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ашрафхонов 6 сентябрь куни Грузия президенти Саломе Зурабишвилига ишонч ёрлиқларини топширган.
“Суҳбат чоғида Грузия президенти Саломе Зурабишвили Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга энг яхши тилаклари ва ниятларини етказишни сўради”, - дейилади хабарда.
Баҳром Ашрафхонов 2020 йил апрелидан буён Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси бўлиб ишлаб келмоқда. Шунингдек, у 2016-2018 йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият юритган.