ТҚ: Россия чегаралари яқинида АҚШ биолабораториялари тармоғи кенгайиши хавотир уйғотмоқда

Россия Тергов қўмитаси РФ чегаралари яқинида АҚШ биолабораториялари тармоғи кенгайишига изоҳ берди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тергов қўмитаси раиси ўринбосари Александр Федоров Россия чегаралари периметри бўйлаб америка биолабораториялари қурилаётганига муносабат билдирди.
"Россия Федерацияси ва Россия Федерациясига туташ чегараларда жойлашган мамлакатлар яқинида АҚШ ҳарбий идораси хорижий биологик инфратузилмасининг назоратсиз ва чекланмаган миқдорда кенгайтирилиши ҳам Россия, ҳам жаҳон ҳамжамияти экспертларида катта ташвиш келтириб чиқармоқда", - деди у "Хабаровск жараёни: тарихий сабоқлар ва замонавий чақириқлар" халқаро форуми давомида.
Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев апрел ойида "Коммерсант" нашрига берган интервьюсида, дунёда, айниқса Россия ва Хитой чегараларида, Америка назорати остида бўлган лабораториялар тобора кўпайиб бораётганига ишора қилган эди. У ерда, биологик қурол ишлаб чиқарилмоқда, дейиш учун жиддий асослар бор, дея таъкидлаганди Патрушев.
Ўзбекистонда АҚШ биолабораториялари бўлмаган ва бўлмайди - Мадаминов
Май ойида Россия Хавфсизлик Кенгаши котибининг биринчи ўринбосари Юрий Аверьянов РИА Новостига берган интервьюсида, ушбу лабораториялардаги ҳалокатли микроблар гўёки тасодифий равишда табиатга тарқалиб кетиши ва Россия ҳудуди, шунингдек, чегарадош мамлакатларда одамларнинг оммавий қирилиб кетишига олиб келиши мумкинлигини айтган эди. Аверьяновнинг фикрига кўра, Вашингтон кўплаб мамлакатлар учун, биринчи навбатда ҳарбий маънодаги индивидуал биологик тадқиқот режаларини ишлаб чиқади ва уларни турли қўшма дастурлар орқали амалга оширади.
АҚШ МДҲдаги биолабораторияларда ўз фаоллигини кучайтирмоқда - Медведев
Гарчи Хитой томони кўплаб маротаба бундай фаолият борасида аниқ тушунтириш беришга чақирган бўлсада, АҚШ ўзининг биологик лабораториялари фаолияти билан боғлиқ хавотирларга ҳеч қандай айтарли жавоб бермади, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин Аверяновнинг сўзларига изоҳ берар экан.
1949 йил 25-30 декабрда бўлиб ўтган Хабаровск процессида милитарист Япониянинг СССРга қаршилик кўрсатиш режалари ошкор бўлган. Унда бутун дунё биринчи марта тайёрланаётган бактериологик уруш ҳақида хабар топган. Совет армияси 1945 йилнинг август ойида бу урушнинг олдини олишга муваффақ бўлган. Трибунал Иккинчи жаҳон урушига юридик нуқта қўйган.
"Хабаровск жараёни: тарихий сабоқлар ва замонавий муаммолар" форуми ҳам Узоқ Шарқ учун халқаро ҳарбий трибуналнинг 75 йиллигига бағишланган. У Президент грантлари жамғармаси кўмагида ўтказилмоқда. РИА Новости - тадбир ташкилотчиларидан биридир.