Толиблар Панжшер вилоятини эгаллаб олишганини маълум қилишди

ОАВ толиблар Панжшер вилояти марказида ўз байроғини кўтарганини ёзмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. “Толибон”* радикал ҳаракати уларга бўйсунмаган Афғонистоннинг шимолий вилояти Панжшерни тўлиқ назорати остига олди. Бу ҳақда толиблар вакили Забиҳулло Мужоҳид маълум қилди.
“Сўнгги таянч <...>, Панжшер вилояти, тўлиқ эгаллаб олинди”, - дейилган унинг Twitter’даги саҳифасидаги хабарда.
Хабарда қаршилик кучларининг бир қисми жангларда мағлуб бўлган, бошқалари қочиб кетгани айтилган.
Афғонистоннинг “Asvaka” агентлиги ўз навбатида толиблар Панжшер вилояти марказида ўз байроғини кўтарганини хабар қилди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Панжшерда нималар рўй бермоқда?