Собиқ Афғонистон вице-президенти Амрулло Солеҳ Тожикистонга қочди - ОАВ

ОАВлар яна собиқ Афғонистон вице-президенти Амрулло Солеҳ Тожикистонга қочиб кетгани ҳақида ёзмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. ОАВда яна собиқ Афғонистон вице-президенти Амрулло Солеҳ Тожикистонга қочгани ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya ва Afghanistan International нашлари хабар қилмоқда. Бу маълумотни Sputnik Тожикистон мухбирига ҳам тасдиқлашган.
Ҳозирда сиёсатчининг Тожикистоннинг аниқ қаерида экани экани маълум эмас.
Солеҳнинг Афғонистондан Тожикистонга қочиб кетгани ҳақидаги хабарлар 4 сентябрь куни пайдо бўлганди. Times Now телеканали республиканинг собиқ вице-президенти Тожикистонга Қаршилик кўрсатиш етакчилари ҳамроҳида кетганини таъкидлаганди.
Толиблар Панжшер вилоятини эгаллаб олишганини маълум қилишди
Аммо кейинчалик Солеҳ видеомурожаат йўллаб, бу хабарни рад этди. У Панжшерда эканини айтиб, унинг қочгани ҳақидаги хабарларни “душманнинг пропагандаси” деб атаганди.
Эслатиб ўтамиз, Амрулло Солеҳ “Толибон”* Афғонистондаги ҳукуматни эгаллаб олгани сабаб мамлакатни тарк этган собиқ президент Ашраф Ғанидан кейин ўзини янги давлат раҳбари деб эълон қилганди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти