ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Президент бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишади.
Ҳафта давомида “1 миллион дастурчи” лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ҳафта давомида давлат раҳбарининг Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши режалаштирилган.