ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. 2021–2022 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.
1. magistr.dtm.uz сайти орқали - сайтига талабгорнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;
2. mandat.dtm.uz сайти орқали - сайтининг "Магистратура-2021" бўлимидан талабгорнинг ИД рақамини киритган ҳолда;
3. Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (талабгорнинг ИД рақамини юборган ҳолда):
4.тест натижалари қайдномаси орқали.
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.