"Гулчатой, оч юзингни": британия спецнази Қобулдан паранжида қочди

Босқинчилар томонидан ташкиллаштирилган блокпостларда Буюк Британия ҳарбийлари улар ўта художўй аёллар эканликлари ва толибларнинг Афғонистон ҳукумати тепасига келишини шахсан олқишлашни исташлари ҳақида гапиришган. Ва бу найранг иш берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Daily Express нашри британиялик ҳарбийлар Қобулдан қай тарзда эвакуация қилинаётгани ҳақида ўта ажойиб янгилик билан бўлишди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Афғонистонда махфий миссия билан бўлиб турган Британия Алоҳида ҳаво хизмати қўшинлари (SAS) Қобулнинг толибларга топширилиши вақтида ғафлатда қолишгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, йигирма нафар ҳарбий хизматчилар Афғонистон жанубида топшириқ бажаришаётган бўлишган. Улар ўзларининг мамлакатдан эвакуация қилиниши учун вертолетлар йўқлиги ҳақида огоҳлантириш олгач, пойтахтгача мустақил етиб боришга мажбур бўлишади.
Собиқ Афғонистон вице-президенти Амрулло Солеҳ Тожикистонга қочди - ОАВ
"Улар операцияни тўхтатиш ва зудлик билан Қобул орқали эвакуацияга тайёрланиш ҳақида огоҳлантирилади", - деб хабар қилди ўз исмини маълум қилишни истамаган манба.
Ҳарбийлар шу тарзда қурол-аслаҳа ва махсус воситаларини қолдириб кетишга мажбур бўлишган. Ўз ҳаётларини сақлаб қолиш учун эса, паранжи кийиб, таксида Афғонистон пойтахтига қараб йўл олишган.
"Бир нечта хатарли ҳолатлар бўлган, аммо жангарилар ҳатто аёллардан паранжиларини ечишни хоҳлашмаган", - деб хабар қилади Британия ОАВлари.
Толиблар Панжшер вилоятини эгаллаб олишганини маълум қилишди
Босқинчилар томонидан ташкиллаштирилган блокпостларда Буюк Британия ҳарбийлари улар ўта художўй аёллар эканликлари ва толибларнинг Афғонистон ҳукумати тепасига келишини шахсан олқишлашни исташлари ҳақида гапиришган. Ва бу найранг иш берган.
Британияликлар аёллар кийимини фақат ўз юртдошлари даврасига келиб қўшилгандагина ечишга муваффақ бўлишган.