ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Россиядан депортация қилинган фуқаро "муаммосини ҳал қилиб беришни" ваъда қилган шахс ушланди.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот-хизмати хабар бермоқда.
"Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.И. бошқа бир фуқаронинг Россия Федерациясидан депортация қилинганлиги ҳолатини электрон базадан чиқартириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган", - дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.