ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Бугун 18:00 дан сўнг шаҳардаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
"Бугун, 6 сентябрь куни соат 18.00дан 23.00гача Паралимпия қатнашчиларини кутиб олиш маросими туфайли бир неча кўчаларда ҳаракатланиш чекланади", - дейилади хабарда.
Қуйидаги кўчалар ёпилиши кўзда тутилган:
Қумариқ кўчаси Қумариқ 7-тордан ТХАЙгача бўлган оралиқ 3-аэропорт майдонигача бўлган қисми. Шунингдек, Бешёғоч кўчаси Фурқат кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган оралиқ, вақтинча Бобур, Нукус, Афросиёб, И.Каримов, Ш.Рашидов, А.Навоий ва А.Темур ҳиёбони олди кўчаларида ҳаракат чекланади.