ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1,5 млн дозаси олиб келинди

Ўзбек-хитой вакцинасининг навбатдаги партияси мамлакатга олиб келинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1,5 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шундай қилиб, мамлакатга келтирилган жами вакцина 19 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.Улардан 460 000 дозаси "Спутник V", 986 480 дозаси AstraZeneca, 15 млн дозаси ZF-UZ-VAC2001, 3 млн дозаси Moderna вакцинасидир.
Ўзбекистонда помидордан коронавирусга қарши вакцина яратилди
Ҳозирга қадар мамлакатда келтирилган вакциналарнинг 15 004 856 дозасидан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.