Вашингтондаги отишмада уч киши ҳалок бўлди

Воқеа 4 сентябрь куни кечқурун Вашингтоннинг шимоли-ғарбида рўй берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Америка пойтахти Вашингтондаги отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди. Бу ҳақда NBC Washington маҳаллий телеканал полицияга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, воқеа 4 сентябрь куни кечқурун Вашингтоннинг шимоли-ғарбида рўй берган. Бир гуруҳ номаълум шахслар автомобилдан чиқиб, яқин атрофда бўлган одамларга қарата ўт очган.
Жиноятчиларни тутишда ёрдам берадиган маълумот учун 75 минг доллар миқдорда мукофот берилиши эълон қилинган.