ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ўз якунига етди.
Ушбу Паралимпия ўйинларида 48 нафар ўзбекистонлик спортчи турли спорт йўналишларида ўз кучларини синаб кўришди.
Ўйинлар якунларига кўра мамлакат жамоаси 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлди. Бу мамлакатнинг мусобақаларни умумжамоа ҳисобида 162 делегация орасида 16-ўринда якунлашига имкон берди.
Бу кўрсаткич Осиё жамоалари (Хитой, Япония ва Эрондан сўнг) ва МДҲ (Россия, Украина ва Озарбайжондан кейин) мамлакатлари орасида тўртинчи. Ўзбекистон Марказий Осиё ва Туркий халқлар орасида эса биринчи бўлди
Ҳозир Токио шаҳридаги Олимпия стадионида мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик паралимиадачилар Тошкентга эртага қайтиб келади.