ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрида байроқлар ўғирланиши сабаб тадбиркорларга байроқ ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйиш таклифи берилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Айтилишича, бундай ҳолатлар янги байроқлар заҳираси ва сотуви шу кунгача йўлга қўйилмагани сабаб юзага келган. Ҳокимлик хатони бартараф этиш ниятида тадбиркорларга байроқ ишлаб чиқариш заҳирасини яратиш ва сотувда бўлишини таъминлашини айтиб, мурожаат қилган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида ҳайдовчилар устундаги байроқни ўзбошимчалик билан олиб, машинасига ўрнатиб ҳаракатланганлиги маълум қилинган эди.
Мустақиллик байрамида фуқаролар пойтахт устунларига ўрнатилган давлат байроқларини билан ечиб олиб, машиналарига ўрнатган эди. Бунинг учун улар Тошкент шаҳар ИИББ томонидан жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилганди.