ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.
Медаллар учун курашда қатнашган Нурхон Қурбонова 18.38 метр натижа билан шахсий рекордини янгилади. Бу натижа ўзбекистонлик спортчига кумуш медални тақдим этди.
Ўзбекистон делегация ҳисобидаги медаллар сони 18 тага етди: 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза.
Нурхон Қурбонова бундан аввалроқ Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича бронза медалини қўлга киритганди.