Мигрантлар чип ўрнатилган пластик карталарни олишга тўғри келади

Россияда мигрантларга чип ўрнатилган пластик карталар берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. 29 декабрдан бошлаб Россия Ички ишлар вазирлиги меҳнат мигрантлари ва мамлакатга узоқ вақтга келган чет эл фуқароларига пластик карталарни беришни бошлайди. Бу масалада ИИВ буйруқ лойиҳаси тайёрланди.
Ҳамма меҳнат мигрантлари ҳам Россияга борадиган чартерларга қўйилмайди: сабаблар
Бу карта мажбурий дастилоскопия (бармоқ излари) ва суратга олиш маълумотлари билан электрон ташувчини ўз ичига олади.
"Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан мажбурий давлат дактилоскопия рўйхатдан ўтиш ва фотосуратга олишни электрон маълумот ташувчиси бўлган карта шаклида ҳужжат тасдиқлансин", - дейилган ҳужжат лойиҳасида.
Янги ҳужжатда, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари рус тили, Россия Федерацияси тарихи ва қонунчилигидан имтиҳон топширишнинг мажбурий талабларини текшириш қоидалар ҳам акс этган.
Суд қарорига асосан 37 мигрант Россиядан чиқариб юборилди
Электрон чипли пластик карта ўлчами 5,6 х 53,98 мм, олд ва орқа томондан иборат бўлади.
Олд томонда 30х40 мм гача бўлган чет эл фуқаросининг рангли ёки оқ- қора сурати жойлаштирилади.
Унда ҳужжатнинг идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жинси кўрсатилади.
Орқа томонда чет эл фуқароси тўғрисидаги маълумотлар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот ёзилади. Шунингдек, контактсиз интерфейсли микросхемалар шаклидаги чип жойлаштирилади, унда ушбу ҳужжат берилган чет эл фуқароси ҳақидаги маълумотлар бўлади.
Бундан ташқари, чипда идентификациялаш учун иккита бармоқнинг изларининг электрон тасвири бўлади.