ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекситон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 2022 йил ғалла учун кутилаётган минимал нархни эълон қилди. Бу ҳақда AOKAнинг расмий telegram’ kаналида маълумот берилди.
Таъкидланишича келгуси йил 1 тонна ғалла ҳосили 2,5 млн сўм бўлиши кутилмоқда. Ушбу рақамлар Жаҳон бозори ҳамда минтақавий товар биржаларидаги ғалла харид нархлари таҳлил қилиниб ва маҳаллий харажатларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Мазкур минимал нарх тавсиявий характерига эга бўлиб, ғалла етиштирувчи ва уни харид қилувчи субьектлар шартномавий муносабатлар доирасида ғалла харид нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилайдилар.