ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл Т.Қ.нинг мурожаати тарқалди. Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида айтади.
Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинди.
Вазиятни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилди.