Қобул аэропорти Қатар ва Туркия кўмагида ўз ишини қайта тиклайди

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавшуоғлу, бу орада, Туркия ёки Қатар якка тарзда Қобул аэропортини бошқариш билан шуғулланмасликлари керак, дея баёнот берди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Қобул аэропорти Туркия ва Қатар молиявий кўмакни тақдим этганидан кейин, яқин икки кун ичида ўз фаолиятини қайта тиклаши мумкин, деб хабар қилмоқда Tolo News телеканали "Толибон" ҳаракати (Россия ва қатор давлатларда тақиқланган) вакилига таянган ҳолда.
“Толибон” янги ҳукумат етакчисини маълум қилди
"Қобул аэропорти Қатар ва Туркия томонидан кўрсатиладиган 30 миллион долларлик молиявий кўмакдан кейин яқин икки кундан сўнг ўз ишини бошлайди", - дея "Толибон"* вакили Шер Муҳаммад Аббос Станекзой сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.
Сал аввал Қатар ташқи ишлар вазири Қобул аэропорти очилиши учун Туркия билан олиб борилаётган ҳамкорлик ҳақида гапирган эди.
Сал кейин толиблар Анқара ва Доха ушбу масала билан шуғулланишаётганини тасдиқлаганди.