ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Яккабоғлик оиланинг 3 нафар эгизак чақалоқларига президент оила аъзоларининг исми қўйилди.
Яккабоғ тумани Ғозлиқ маҳалласи Қўтонтепа қишлоғида истиқомат қилувчи Муслимбек Хазратов ва Навбаҳор Душаева оиласида 3 нафар эгизак қизалоқлар дунёга келди.
Бу ҳақда “Nasafnews”га қизалоқларнинг бобоси Шодиёр Сафаров маълум қилди.
Шодиёр Сафаровнинг айтишича, эгизаклар 31 август куни Тошкент шаҳридаги перинатал марказда туғилган.
Уларга президент Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари – рафиқаси Зироатхон, қизлари Шаҳнозахон ва Саидахоннинг исми қўйилди.
Мухбир билан суҳбатлашган Шодиёр Сафаровнинг айтишича, бу борада президентга хат ёзиб, улардан розилик ҳам олинган.