Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар спортчига ҳужум қилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда жорий йил 28 май куни бир гуруҳ шахслар совуқ қуроллар билан қуролланган ҳолда спортчилардан бирига ҳужум қилгани билдирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik.Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида бир гуруҳ шахслар спортчи экани айтилган йигитга ҳужум қилгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди.
Бош прокуратура матбуот котиб Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, видеода кўрсатилган ҳолат юзасидан жорий йил 29 май куни Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тергов давомида 7 нафар шахс айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, барчасига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Билдирилишича, тергов ҳаракатлари 23 август куни тамомланган. Ҳозирда жиноят иши судга юборилиш арафасида турибди.