Россияда талабалар учун ягона илова ишга туширилади

Гап талабаларнинг рақамли қайд дафтарчалари ҳақида боряпти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Россияда 2022 йил бошида талабалар учун ягона иловани ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Максут Шадаев маълум қилди.
“Ўйлайманки, йил бошида талабалар учун илова бўлади, рақамли талабалар қайд дафтарчаси”, - деди Шадаев. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Таъкидланишича, бу билан қоғозли ҳужжатлар бир четга сурилади.
Аввалроқ вазирлик талабалар учун уларга барча керакли хизматларни олиш имконини берувчи иловани ишлаб чиқаришни таклиф қилганди.
Шевцов: Россотрудничество барча МДҲ мамлакатлари учун квоталарни кўпайтиради