ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Шимолий Америкадаги машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига мамлакат байроғи рангларида ёритилди.
Шаршаранинг Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилиши 15 дақиқа давом этди. Уни кўриш учун АҚШ ва Канадада 200 нафардан ортиқ ўзбекистонлик келди.
Ўзбекистонликлар оила аъзолари билан биргаликда Ўзбекистон байроғини ҳилпиратиб, миллий либосларда байрамни нишонладилар. Ватандошлар ижросидаги ўзбек рақс ва қўшиқлари тадбирга ўзгача илиқлик бахш этди.