Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси ташкил этилади

Капитали 500 миллион долларга етказилиши кўзда тутилган мазкур жамғарма ёшлар, аёллар ва қишлоқ аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ислом тараққиёт банки ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати кўмагида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси ташкил этилади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган банк бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Таъкидланишича, жамғарма Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
“Капитали 500 миллион долларга етказилиши кўзда тутилган мазкур жамғарма ёшларимиз, аёлларимиз ва қишлоқ аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилади”, - деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди - тафсилотлар