Афғонистон Ислом Амирлиги матбуот котиби Ўзбекистонни Мустақиллик куни билан табриклади

Забиҳуллоҳ Мужоҳид номидан юборилган табрикномада дўстлик ҳамда яхши қўшничилик руҳида доимий ҳамкорликни амалга оширишга умид билдирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан Афғонистон Ислом Амирлиги матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид номидан табрикнома келди.
Толибон* Панжшерда ҳарбий операцияни бошлайди
"Биз қўшни дўст Ўзбекистон Ҳукумати ва халқини Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклаймиз ва бизнинг энг самимий тилакларимизни билдирамиз. Биз Қодир Оллоҳдан Ўзбекистон халқи ва ҳукуматининг юксак қадр-қиммати ва ғурурини асрашини тилаб қоламиз. Ўзбекистон ва Афғонистон халқларини нафақат яхши қўшничилик муносабатлари, балки умумий диний, маданий ва маънавий қадриятлар бирлаштиради ва бу муштараклик мамлакатларимиз халқларини янада бир-бирига яқинлаштиради. Биз Ўзбекистон билан тинчлик ва барқарорликда, дўстлик ҳамда яхши қўшничилик руҳида доимий ҳамкорликни амалга оширишга умид боғлаб қоламиз", - дейилади табрик матнида.