ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Афғонистон Ислом Амирлиги музокаралар гуруҳи аъзоси ва “Толибон”* ҳаракати сиёсий идораси матбуот котиби Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз раҳбарияти номидан табрик мактубини йўллади, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Унда айтилишича, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Республиканинг конструктив ролини Афғонистоннинг ҳозирги раҳбарияти ҳам тан олди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Республиканинг конструктив ролини Афғонистоннинг ҳозирги раҳбарияти ҳам тан олди.
“Афғонистон Ислом Амирлиги музокаралар гуруҳи аъзоси ва “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Суҳайл Шаҳин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз раҳбарияти номидан табрик мактуби йўллагани бунинг далилидир", - дейилган ТИВ хабарида.
ТИВ мактубни илова қилди:
"Биродар Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклаймиз.
Биз қўшни Ўзбекистон билан самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, темир йўл ва электр узатиш тармоқларини қуришни давом эттиришдан манфаатдорлигимизни тасдиқлаймиз. Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан ўзбек шерикларимизга бу йўналишда барча зарур ёрдам кўрсатилади".
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.