Цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади

“Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. “Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
- 2021 йил 1 октябрдан цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади;
- 2022 йил 1 январдан цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси икки баравар камайтирилган ҳолда 22 500 сўм миқдорда белгиланади.