Намангандаги оилада бир йўла уч қизалоқ дунёга келди

Наманган вилоят перинатал марказида бир йўла уч чақалоқ дунёга келди – ССВ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Наманган вилоят перинатал марказида бир йўла уч чақалоқ дунёга келди, деб хабар қилди ССВ матбуот хизмати.
Норин туманининг Норинкапа кишлоғида яшовчи Раънохон Саламованинг қизалоқларининг вазни 2-2,5 кг атрофида.
Эгизаклар соғлом ва бақувват туғилгани айтилмоқда.
Оила аъзолари бу хушхабарни Мустақиллик айёми билан қўшалоқ шодиёна сифатида нишонламоқдалар.