Кобулдаги терактдан сўнг америкаликлар оломонга қарата ўқ узишди – ОАВ

Бошқа гувоҳларнинг сўзларига қараганда, “портлашдан кам киши ҳалок бўлган”, қолганини саросимида аскарлар отиб ташлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Кобул аэропортидаги портлашлардан сўнг америкалик ҳарбийлар тинч аҳолига қарата ўт очишди, ҳатто ерга йиқилган кишиларни ҳам отишди. Бу ҳақда RT омон қолган гувоҳлар сўзига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Америкаликлар оломон ичида яна худкушлар бор деб ўйлашди ва ҳавога эмас, балки тўғри оломонга қарата ўқ уза бошлашди”, - деган жабрланганлардан бири.
Бошқа гувоҳларнинг сўзларига қараганда, “портлашдан кам киши ҳалок бўлган”, қолганини саросимида аскарлар отиб ташлаган.
“У ерда ур-йиқит бўлди, ҳамма қочди. Чамаси, америкаликлар бизнинг орамизда ҳам портлаш содир этиши мумкин бўлганлар бор деб ўйлашди, шунинг учун ҳам отишди. Портлашдан кам киши ҳалок бўлди, воқеалар маркази америкаликлар турган жойда эди. Одамлар эса ур-йиқитдан ва ҳар томондан америкаликларнинг халққа қараб ўқ узиши натижасида ҳалок бўлди”, - деган гувоҳ Шоҳ Жон.
Кобул касалхоналаридаги жарроҳлардан бири телеканалга бу версияни ҳам снаряд, ҳам ўқ тегиб яраланган эркакни таърифлаб, билвосита тасдиқлаган. Эркак омон қолмаган.
26 август куни Кобул аэропорти яқинида икки порлаш содир бўлди. 13 нафар америкалик ҳарбий ва 200 га яқин афғон теракт қурбони бўлди. “Ислом давлати”* гуруҳи терактлар учун жавобгарликни зиммасига олди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Кобул аэропортида портлаш юз берди