ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Тошкентни Чимён билан боғловчи янги йўлда 31 августдан 2 сентябргача транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, янги барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғида мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, 2021 йил 31 август ҳамда 1-2 сентябрь кунлари мазкур боғ атрофида, Темур Малик ҳамда Оҳангарон шоҳ кўчалари кесишмасидан бошлаб “Махтумқули-Истиқлол” автомобиль йўли бўйлаб 4Р-12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлигача бўлган масофада транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин
Движение по дороге через парк "Новый Узбекистан" ограничат
© Пресс-служба ГУБДД МВД Узбекистана