ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Кобул аэропорти 31 август куни Америка ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишни якунлагач, “Толибон”* назорати остига ўтади. Бу ҳақда Al-Jazeera телеканали хабар қилмоқда.
“Ҳаракат Кобул аэропрти устидаги назоратни эртага, 31 август куни, АҚШ қўшинлари тўлиқ чиқарилгандан сўнг ўз назорати остига олади”, - деган манба.
Манбанинг аниқлик киритишича, ҳозирда толиблар аэропорт ишини таъминлаш учун техник кўмак тўғрисида Туркия ва Қатар билан маслаҳатшувлар ўтказмоқда, аммо ҳозирча келишувга эришилмаган.
Афғонистондан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилиши бошланиши билан толиблар фаоллашди ва қисқа муддат ичида мамлакатнинг йирик вилоятларини эгаллаб олди. 15 август куни Кобулни қўлга киритишди. Жангарилар Афғонистоннинг деярли барча чегара ҳудудларини назорат қилишмоқда.
Ғарб элчихоналари билан ишлаган хорижликлар ва афғонларни эвакуацяи қилиш Кобулдаги ягона аэропорт орқали амалга оширилмоқда. Уни АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакат ҳарбийлари назорат қилмоқда.
Оқ уй раҳбари Жо Байден Америка қўшинлари 31 августгача Афғонистонни тўлиқ тарк этишини ваъда берган. Толиблар бу куни “қизил чизиқ” сифатида белгилашган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти