Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фош қилинди

Э.Д. ва Х.И.дан 11 турдан иборат жами 3529 дона, тахминий қиймати 9,2 миллиард сўмлик компьютер қурилмалари далил сифатида олинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудида майнинг-фермалардан ноқонуний равишда фойдаланиб келган шахслар аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Д.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Аниқланишича, фуқаро Х.И. компьютер эҳтиёт қисмларидан қўлбола усулда ясалган, катта ҳажмдаги крипто-актив қурилмаларидан лицензиясиз фойдаланиб келган.
Шунингдек, тадбир давомида электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати ўрганилган. Унда, 265,2 млн сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Э.Д. ва Х.И.дан 11 турдан иборат жами 3529 дона, тахминий қиймати 9,2 миллиард сўмлик компьютер қурилмалари ва бошқа турдаги товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган.
Суриштирувда фуқаро Х.И. бу ноқонуний фаолиятни Жанубий Корея давлати фуқароси С.Й. билан биргаликда ташкиллаштиргани ойдинлашган.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Нима учун криптовалюталар учун электр энергиясига мутаносиб ҳақ тўлаш керак?