Паралимпиада-2020: Ўзбекистон яна битта олтин ва бронза медалга эга чиқди

Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Пара-енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова “бронза”ни қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Токио шаҳрида давом этаётган XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунги баҳслари Ўзбекистон вакиллари учун омадли бошланди.
Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Спортчи ядрони 14.06 метр масофага улоқтиришга муваффақ бўлди.
Таъкидлаш жоизки, бу борада жаҳон рекорди ҳам айнан Омоновга тегишли. Бобуржон БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа қайд этган ҳолда рекорд ўрнатган эди, деб эслатади Туризм ва спорт вазирлиги.
Яна бир пара-енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова F54 тоифасида кечган баҳсда Қурбонова 7.77 метр натижа қайд этиб, шахсий кўрсаткичини янгилади. Шу билан бирга ушбу натижа унга бронза медалини ҳам тақдим қилди.
Нурхон Курбанова
Шу тариқа ушбу Паралимпиададаги Ўзбекистон вакиллари қўлга киритган медаллар 14 тага етди. Шулардан 5 таси олтин, 4 таси кумуш ва қолган 5 таси бронза медалларидир.