Етакчилар учрашув вақтида америка ва исроил халқи ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичини муҳокама қилганлар.
Ҳаммаси яхши кечаётгандек эди, Байденнинг ухлаб қолганини ҳисобга олмаганда. Ҳарҳолда маҳаллий ОАВлар шундай хабар тарқатдилар.
Тарқатилган кадрларга кўра, Оқ уй раҳбари қимирламаган ва кўзлари юмиқ ҳолда ўтирибди, бу вақтда эса унинг шериги тинимсиз гапиришда давом этмоқда.
Байден ростдан ҳам ухлаётгандек таассурот уйғотди. Бу бир дақиқача давом этди, деб ёзади Express нашри.
Аммо интернет фойдаланувчиларининг айримлари америка етакчисининг ёнини олишга шошилган. Уларга кўра, интернетда тарқатилган видео ўта паст сифатда бўлгани учун бундай деб ишонч билан айтиш мумкинмас.
C-SPAN телетармоғининг юқори сифатли видеосида Байден уйғоқлигини кўриш мумкин. У ҳатто қўлларини қимирлатиб, кўзларини пирпиратган. Сўнгра, исроил бош вазири гапини тугатиши билан, унга жавоб қайтарган.
Шуниси қизиқ-ки, ўз вақтида Дональд Трамп Байден оммавий тадбирларда ухлаб қолиши ҳақида ҳазил қилган эди. Оқ уй раҳбари Трампдан ҳатто "Уйқусираган Жо" лақабини олган эди.
РФ президенти Владимир Путин, ўз навбатида, "Байденнинг Россия ва Америка матбуоти томонидан чизиладиган сурати ҳақиқатга мутлақо мос эмаслиги" ҳақида гапирган эди.