ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Жиззах шаҳрида бир аёлни зўрлаб, уни тунаб кетган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.
“Постда” нашри хабарига кўра, шаҳарнинг “Сайилжойи” маҳалласида яшовчи Н.Х. ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, уни тунги соат 02:30.лар атрофида кўчада бир неча шахс “Nexia”га мажбурлаб миндириб олиб кетган.
Кейин эркаклар уни “Обод” маҳалласи ҳудудида зўрлашган. Бундан ташқари, сумкасида бўлган уяли алоқа воситаси ва 100 минг сўм пулини олиб қўйишган.
Ушбу жиноятни содир этганликда гумонланиб Ж.Ш., Д.Н., Ж.Ю. ҳибсга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.