Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини тикламоқда

31 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини бошлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини тикламоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати хабар қилмоқда.
2021 йил 31 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини бошлайди ва республика бўйлаб амалга оширилувчи барча авиапарвозлар ушбу аэропортдан жадвалга кўра амалга оширилади.
Германия Кобулдан Тошкент орқали икки мингдан зиёд кишини эвакуация қилди
Эслатиб ўтамиз, 19 августдан бошлаб аэропорт техник сабабларга кўра номаълум муддатга ёпилган эди.